Линклар

logo-print

Самарада ичида ўзбек меҳнат муҳожирлари бўлган автобус ағдарилди


Россиянинг Самара вилоятида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари кетаётган автобус ағдарилди.

Полицияга кўра, қор ёққани сабаб сирпанчиқ йўлда автобус ҳайдовчиси рулни бошқара олмагани сабаб ҳалокат юз берган.

Ҳалокат оқибатида ўндан зиёд одам жароҳатланди. Интерфакс агентлиги 47 йўловчига мўлжалланган автобус ичида юздан зиёд одам бўлгани ҳақда хабар қилди.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Қозоғистон ва Россияга нисбатан арзон транспорти воситаси бўлган автобусларда йўл олишади.

Йўлларнинг талабга жавоб бермаслиги ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмаслиги сабаб, Россия ва Қозоғистонда автоҳалокатлар кўп учрайди.
XS
SM
MD
LG