Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:41

Россияда меҳнат муҳожирлари рус тилидан имтиҳон топширади


Россияга ишлагани келган меҳнат мухожирлари рус тилидан имтиҳон топширишлари кўзда тутилган қонун бугун “Российская газета” нашрида эълон қилинди.

Мазкур қонунга мувофиқ, эндиликда Россияда ишлашни истовчи барча хорижликлар рус тилини ўрганишлари ва шу бўйича имтиҳон топширишлари шарт бўлади.

Айни пайтда мамлакат олий ўқув юртлари ва халқаро маориф бўлимлари қошида рус тилидан чет тили сифатида давлат синови қабул қилувчи икки юзга яқин марказ очилган.

Ҳозирда Қирғизистон ва тожикистонлик меҳнат муҳожирлари рус тилидан имтиҳонларни ўз юртларида топшириш имкониятига ҳам эга.

Сўнгги йилларда Россияда ўзбекистонлик муҳожирлари сони кескин ошгани кузатилди.

Биргина Санкт-Петербург бўйича Миграция хизмати бошқармаси 2012 йилнинг биринчи ярмида Петербург ва Ленинград вилоятида 70 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқаросига ишга рухсатнома берилганини маълум қилди.

Норасмий ҳисоб-китобга кўра¸ Петербургдаги ўзбекистонликлар сони ярим миллиондан бир миллионгача бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG