Линклар

logo-print

16 афғонни ўлдирган америкалик сержантга ўлим жазоси сўралмоқда


АҚШдаги ҳарбий прокурорлар Қандаҳор вилоятида 16 нафар афғон фуқаросини отиб ўлдирган АҚШ армияси катта сержанти Роберт Бэйлз ишини ҳарбий трибуналга ошириб, уни ўлим жазосига ҳукм этиш керак демоқда.

Эслатиб ўтамиз, 11 мартга ўтар кечаси Бэйлз ҳарбий база ҳудудини тарк этиб, яқиндаги қишлоққа йўл олган ва у ерда уйларга бостириб кириб ухлаётган одамларни ўққа тута бошлаган. Оқибатда тўрт эркак, тўққиз бола ва уч аёл ҳалок бўлганди.

Адвокатлар Бэйлз ишини судга ошириш учун материаллар етарли эмас демоқда.
Уларга кўра, катта сержант Ироқда хизмат қилган ва у ерда бошидан жароҳатланган, эҳтимол шунинг асоратидан жабрланаётган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG