Линклар

Европанинг кўпгина шаҳарларида норозилик намойишлари бўляпти


Бугун Европанинг кўплаб шаҳарларида касаба уюшмалар ва сўл партия фаоллари ҳукуматларининг иқтисодий тежамкорлик сиёсатига қарши норозилик тадбирларини ўтказмоқда.

Ишсизлик даражаси 25 фоизга етган Испанияда бугун иш ташлашлар сабабли транспорт қатнови тўхтаган, мактаблар ёпилган.

Франция, Испания, Португалия, Италия, Греция ва Европанинг бошқа мамлакатларида ишчи ўринларининг қисқартирилгани, ойлик ва нафақалар камайтирилгани кўпгина одамларни, айниқса кам таъминланган аҳолини анча мушкул аҳволга тушириб қўйган.

Халқаро валюта жамғармаси иқтисодий бўхронни бошдан кечираётган Греция, Испания, Португалия, Италия каби мамлакатларга ёрдамлар бериш учун қатор талабларни қўйган.

Давлат ҳаражатлари устидан кучли назорат ўрнатиш шу талабларнинг биридир.
XS
SM
MD
LG