Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:21

Самарада ўзбек муҳожирлари тушган автобус ағдарилди


14 ноябрга ўтар кечаси Россиянинг Самара вилоятида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари кетаётган автобус ағдарилди. 2 киши оғир жароҳат билан маҳаллий шифохонага ётқизилди.



Автоҳалокат музлаган автотрассада содир бўлди. Самара вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмийси Татьяна Лядинанинг Озодлик Радиосига берган маълумотига кўра, шу куни қор ёққани сабаб сирпанчиқ йўлда автобус ҳайдовчиси рулни бошқара олмагани автобус сабаб ҳалокат юз берган.

- Кеча соат 1:30 ларда Самара вилоятининг Алексеевский туманида “ГалАЗ” русумли автобус ҳалокатга учради. Йўлда об-ҳаво шароитлари жуда ёмон эди, ҳақиқатан, кўп қор ёққан эди. Автобус кюветга тушган ва ағдарилиб кетган. Таъкидламоқчиманки, аварияга айнан об-ҳаво шароитлари сабаб бўлган. Ҳодиса Самар-Алексеевка трассасининг 30 километрида содир бўлди. Автобус Москвадан Оренбургга кетаётган экан. Билишимча, улар транзит орқали Ўзбекистонга кетаётган бўлган,- дейди полиция расмийси.

Лядина ҳалокат оқибатида 9 одам жароҳатланганини маълум қилди. Бироқ, Интерфакс агентлиги 47 йўловчига мўлжалланган автобус ичида юзга яқин одам бўлгани ҳақида хабар қилди.

- Радионгиз орқали муҳожирлар яқинларини тинчлантириб қўймоқчиман, 9 нафар йўловчи жароҳат олди, лекин уларнинг жароҳати хавфли эмас: елкаси, бўйни, боши лат еган. Энг асосийси - ўлганлар йўқ. Иккита одам госпитализация қилинди, қолганлар эса ҳозирда қўйиб юборилди. Жабрланган аёл, 1965 йилда туғилган: унда бош мия травмаси, мия чайқалиши, умуртқасида шикаст топилди. Иккинчи жабрланган 1984 йилда туғилган эркак киши. Унинг кўкрак умуртқаси, яна бир-икки жойи синган. Улар ҳозирда Нефтегорск марказий шифохонасига ётқизилган, дея хабар берди Самара вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Тарғибот бўлими бошлиғи Татьяна Лядина.

Самара вилояти МЧСидан олинган маълумотга кўра, ўт ўчирувчи ва полиция ходимларидан ташқари, ҳалокат жойига ФМС ходимлари ҳам етиб келган: Миграция хизмати вакиллари ўзбекистонлик транзит-йўловчиларнинг Россияда қонуний яшаб келганини текширмоқда.

Самара вилояти Алексеевский туман маъмуриятининг Фавқулодда вазиятлар бўйича бўлими бошлиғи Николай Свиридов Озодликка аварияга учраган ўзбек йўловчилари ҳодиса яқинидаги Герасимовка қишлоғига жойлаштирилган.

- Менинг маълумотимга кўра улар Герасимовка қишлоғидаги маҳаллий Маданият уйига жойлаштирилди. Уларга Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан қандайдир ёрдам кўрсатилганини биламан, дейди Николай Свиридов.

Ҳалокатли трасса

Озодлик шу йилнинг июл ойида Самара вилоятининг Болшечерниговский туманидан ўтадиган Самара-Уралск икки автомобил юзма-юз тўқнашгани тўғрисида хабар берган эди.

Бу фожеа оқибатида регистрациясини янгилаш учун Қозоғистон чегарасига бориб қайтаётган Ўзбекистон фуқароларидан беш нафари нобуд бўлган эди. Улар орасида Краснодарда меҳнат қилиб юрган андижонлик Давронбекнинг қариндошларидан бири ҳам бор.

- Достонбек деган йигит эди, Андижоннинг Шаҳрихонидан. Ҳали уйланмаган, ёши йигирмаларда эди. Тоғаси келиб олиб кетди, жойига қўйишди… Уйидагилари билан ҳали хабарлаша олганим йўқ. Оилада биттаю-битта йўил, 19-20 га кирган эди бу йигит. Бу воқеа ҳам Самарада бўлган, 5 киши ўлган эди, дейишган эди,- дейди Ўзбекистонга Самара трассалари бўйлаб асосан шимолдан ва Москвадан келаётган муҳожирлар қатнашини гапирган Давронбек.

Йўлларнинг талабга жавоб бермаслиги ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмаслиги сабаб, Россия ва Қозоғистонда автоҳалокатлар кўп учрайди.

Самара автотрассалари маҳаллий аҳоли орасида бехосият ҳисобланиши ва айнан шу ерда тез-тез мудҳиш автоҳалокатлар бўлиб туришини гапириб келади.

Таъкидлаш жойизки, авиа ва темир йўл чипталарини харид қилишга имконияти бўлмаган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Қозоғистон ва Россиядан Ўзбекистонга нисбатан арзон транспорти воситаси бўлган автобусларда йўл олишади.
XS
SM
MD
LG