Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:58

Тошкентда икки ҳуқуқ фаоли ҳибсга олинди


Тошкентда икки ҳуқуқ фаоли Абдулла Тожибой ўғли ҳамда шуҳрат Рустамовлар ҳибсга олинганлар.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари алянсининг билдиришича, иккавлон бугун эрталаб соат 9 ларда махсус хизмат ходимлари томонидан олиб кетилган.

Абдулло Тожибой ўғли Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Ички ишлар бўлимиди, Шуҳрат Рустамов эса Шайхонтоҳур тумани бўлимида ушлаб турилмоқда.

Ҳуқуқ фаолларининг телефонлари ўчирилгани боис, улар билан боғланиб бўлмади.

Бундан икки кун олдин Рустамов диний экстремизмда айбланаётган паркентлик йигитларнинг ота-оналарини ҳам қамаб қўйишгани ҳақида хабар берган эди.

Рустамов ўшанда паркентлик ота-оналар Ўзбекистон президентининг Дўрмондаги қароргоҳи яқинида норозилик намойиши ўтказмоқчи бўлганларида милицияга олиб кетилганини айтганди.
XS
SM
MD
LG