Линклар

logo-print
Сурия ташқи ишлар вазири Файсал Муқдад Франция ҳукуматининг янги тузилган Сурия мухолифат коалициясини тан олиш қарорини аҳлоқсизлик деб атади.

– Франция бу билан қотил террорчиларни дастакламоқда, - деди Муқдад.

Суриянинг мухолиф гуруҳлари ўтган ҳафта Қатарда бир неча кунлик музокаралар ўтказишди ва якшанба куни Башар Ассадга қарши курашувчи кенгайтирилган коалиция тузишга келишишганди.

Франция Сурия мухолифат коалициясини тан олган Европанинг ягона давлати бўлди. Қоҳирада учрашган Араб Лигаси ва Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари сешанба куни янги мухолифат коалициясини олқишлашди, бироқ расман тан олиш ҳақида айтишмади.

Ҳозирча минтақада олти давлатдан ташкил топган Кўрфаз ҳамкорлик кенгашигина Сурия мухолифат коалициясини тан олган.

20 ойдан бери давом этаётган тўқнашувлар минглаб сурияликлар ҳаётига зомин бўлди ва юз мингдан зиёд аҳолини бошпана излашга мажбур қилди.

Президент Ассад ҳукуматининг иттифоқдоши Эрон келаси ҳафта Сурия миллий мулоқотига мезбонлик қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG