Линклар

Европа Иттифоқига бериладиган Нобел мукофоти ҳарбий конфликтлар содир этилган ҳудудлардаги болалар эҳтиёжлари учун сарфланади.

Бу ҳақда чоршанба куни Европа Комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозу баёнот берди. Нобел мукофоти қандай лойиҳалар учун сарфланиши ҳозирча аниқ эмас.

Европа Иттифоқига бериладиган Нобел мукофотининг миқдори 1 миллион 200 минг долларни ташкил қилади. Нобел мукофоти келаси ойда тантанали тарзда Норвегия пойтахти Осло шаҳрида топширилади.
XS
SM
MD
LG