Линклар

Чоршанба куни ҲАМАС жангари қаноти лидери Аҳмад ал Жабарий ўлимига сабаб бўлган Исроил ҳарбий ҳаво кучларининг Ғазо минтақасига ҳужуми жангариларга қарши кенг кўламли амалиётнинг бошланишидир.

Исроил ҳарбий раҳбарияти Ғазога ҳужум оқибатида Аҳмад ал Жабарий ўлдирилгани маълум бўлгач, мана шундай баёнот берди. Жабарий сўнгги тўрт йил ичида Ғазо минтақасида Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилган Фаластин қуролли гуруҳининг энг йирик намоёндаси бўлди.

ҲАМАСнинг жангари қаноти бўлган “Изз ад Дин ал Кассам” гуруҳининг билдиришича, Жабарийнинг ўлдирилиши “дўзах эшикларининг очилиши бўлди”.

Аҳмад ал Жабарий Исроил ҳукумати томонидан узоқ йиллардан бери қидирилаётьган жангарилар рўйхатига киритилган эди.
XS
SM
MD
LG