Линклар

Венгрия суди чоршанба куни Хорватия ҳукумати раиси ўринбосари Радимир Чачични бир йилу ўн ойлик қамоқ жазосига ҳукм этди.

У автоҳалокат оқибатида икки одамнинг ўлимига сабаб бўлганликда айбдор деб топилди. 2010 йил январида Чачич бошқараётган автомобил катта тезликда бошқа бир машинага келиб урилган эди.

Жорий йил июнида Хорватия расмийси шартли равишда озодликдан маҳрум этилган. Бироқ бу қарор устидан юқори инстанцияга шикоят аризаси киритилган эди.

Суднинг қароридан келиб чиққан ҳолда Чачич Хорватия ҳукуматидаги лавозимларидан истеъфо беришга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG