Линклар

logo-print
Ўзбекистон фуқароси Жанубий Қозоғистонда айғоқчилик қурилмаси билан қўлга олинди.

Жанубий Қозоғистон божхона назорати департаментининг хабар беришича, “Қапланбек” божхона пунктидаги ренгтен текшируви чоғида чегарани кесиб ўтаётган Ўзбекистон фуқаросининг қўл юки ичида божхоначилар “айғоқчилар ашёси” деб номланувчи буюмлар борлигини аниқлашган.

Жумладан, ичига овоз ёзиш ва тасвирга тушириш мосламалари ўрнатилган темир ва тери браслетларга эга 11 дона қўл соатлари, 4 гигабайтли видеокамералар ва миркофлешкалар жойлаштирилган иккита тугма топишган.

Шунингдек, баённомада қайд этилмаган 8 дона электрошокер олиб қўйилган. Тугмалар ва соатлар ижтимоий-техник воситалар деб тан олинган.

Шу туфайли ушбу факт бўйича материаллар процессуал қарор қабул қилиш учун прокуратурасига юборилган.
XS
SM
MD
LG