Линклар

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби Николай Бордюжа "Российская газета"га берган интервюсида Ўзбекистоннинг мазкур ташкилот аъзолигидан чиқиши юзасидан таассуф билдирди.

"Ўзбекистон билан муносабатлар тажрибасидан яна бир карра КХШТда "механик" аъзо бўлиш бесамар эканига яна бир бор амин бўлдик. Тошкентнинг ташкилотга қўшилиш, кейин ундаги аъзолигини тўхтатиш туўғрисидаги қарорлари, менинг назаримда, кўпроқ ҳиссиёт ва вазият билан боғлиқ характерга эга бўлган", – деди Н. Бордюжа.

Унинг айтишича, Ўзбекистон КХШТ фаолиятида тўлиқ қатнашишга тайёр бўлмаган, шунинг учун ҳам муносабатларда, кўплаб муаммолар ечими борасидаги ёндашувларда жиддий тафовутлар ўртага чиқа бошлаган.

Шунинг баробарида Бош котиб "КХШТ эшиклари у томондан ҳам, бу томондан ҳам ёпилмаган"лиги, вазиятни батафсил таҳлил қилиш лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG