Линклар

Ҳамас ракеталари уч яҳудийни ўлдирди. Исроил Ғазода ҳарбий ҳужум кўламини оширмоқда


Ҳамас жанггарилари Ғазодан туриб, Исроилнинг жанубий туманларига отган ракеталар уч яҳудий фуқаросини ўлдирди.

Айни пайтда, Исроил ҳарбийлари Ҳамас назоратидаги Ғазо минтақасида ҳарбий ҳужум кўламини оширмоқда.

Уч нафар яҳудий тинч фуқароси Ҳамас ракетаси Ғазодан 25 километр узоқликдаги Кирят Малачи шаҳарчасидаги бинога тегиши оқибатида ҳалок бўлди. Улар Исроил чоршанба куни ҳарбий ҳужумни бошлаганидан бери яҳудий томони кўрган илк талафот бўлди. "Мудофаа аркони" деб номланган операция ҳамас ракета ҳужумларига жавобан чоршанба куни бошланди ва Ғазода уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида 13 киши ҳалок бўлди.

Бош вазир Бенямин Нетаняҳу чоршанба куни қилган баёнотида Исроил "ҳарбий операция кўламини оширишидан" огоҳлантирди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши чоршанба кечқурун можарони ҳал қилиш масаласини муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғин ўтказиб, иккала тарафни зўравонликларни тўхтатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG