Линклар

Покистон толиб маҳбусларни озод этишини эълон қилди


Покистон Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни тарқатган баёнотда Толибон ҳаракатига доҳил муҳбуслар озод қилиниши айтилади. Бунда неча нафар толиб маҳбуси озод қилиниши аниқ келтирилмаган.

Бу Покистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Афғонистон Тинчлик масалалари бўйича олий кенгашининг қўшма баёноти бўлди. Унда атйилишича, мазкур чора Афғонистон томонининг илтимосига кўра, "муросага эришиш жараёнига туртки бериш" мақсадида амалга оширилмоқда.

Икки мамлакат толибларнинг озодликка чиқарилиши Толибон ҳаракатини зўравонликларни тўхтатиш ва Афғонистонда барча кучларни ўзи ичига олиши мумкин бўлган ҳукуматни тузишга доир музокараларга қўшилишга кўндиришидан умид қилмоқда.

Покистон ва Афғонистон расмийлари Толибон ҳаракатини зўравонликларга чек қўйишга қаратилган муросага эришиш жараёнида иштирок этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG