Линклар

Грузияда яна тўққиз собиқ мулозим ҳибсга олинди


Грузия Ички ишлар вазирлигининг тўққиз собиқ мулозими ҳибсга олинди. Улар орасида вазирликнинг Конституциявий хавсизлик бошқармаси бошлиғи Леван Кардава ҳам бор.

Кардаванинг адвокати пайшанба куни журналистлар билан мулоқоти чоғида ҳибсга олинганлар хизмат ваколатини суиистеъмол қилганлик ва ноқонуний тарзда озодликдан маҳрум қилганлик айбловлари юзасидан тергов қилинмоқда.

Айтилишича, бу иш жорий йил бошроғида Бидзина Иванишвилининг тан соқчиси ўғирлаб кетилиши билан боғлиқдир. Иванишвили ўтган ойда Грузия бош вазири лавозимини эгаллади.

Ҳибсга олинган зобитлардан бири хусусий мулкни ноқонуний тарзда бузганликда ҳам айбланмоқда.

Чоршанба куни Брюсселда чиқиш қилган НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Грузия собиқ ички ишлар вазири, қуролли кучлар штаби собиқ бошлиғи ва армия генералига нисбатан очилган жиноят ишлари юзасидан чуқур ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG