Линклар

Халқаро федерация ўзбекистонлик гимнастикачини 6 ойга дисквалификация қилди


Луиза Галиулина.

Луиза Галиулина.

Халқаро гимнастика федерацияси ўзбекистонлик спортчи Луиза Галиулинани олти ойга мусобақалардан четлаштирди.

Федерациянинг Озодликка маълум қилишича, бу қарор Галиулинанинг Лондон Олимпиадасида допинг истеъмол қилгани билан боғлиқдир.

20 ёшли Луиза Галиулина 2013 йилнинг 30 январига қадар спорт мусобақаларида қатнаша олмайди. 15 ноябр куни эълон қилинган қарор кучи июл ойидан бошланган ҳисобланади.

Шу билан бирга халқаро федерация Ўзбекистон гимнастика федерациясига 2100 АҚШ доллари миқдорида жарима солди.

Галиулина Лондон ёзги олимпия ўйинларидан аввал кўрикдан ўтган ва унинг организмидан тақиқланган фуросимид моддаси топилган эди.

Ўзбекистон томони Халқаро гимнастика федерацияси қарори юзасидан уч ҳафта ичида шикоят топшириши мумкин.
XS
SM
MD
LG