Линклар

Жума куни АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Дэвид Петреус Бенғози шаҳрида АҚШ консуллигига қилинган ҳужум юзасидан Конгрессда кўрсатма беради.

Шу йилнинг 11 сентябр куни рўй берган ҳужумда америкалик тўрт дипломат, жумладан АҚШнинг Ливиядаги элчиси Крис Стивенс ҳалок бўлган эди.

Петреус никоҳдан ташқари ишқий алоқада бўлганини тан олиб, 10 ноябр куни истеъфо берган эди.

АҚШ Вакиллар палатаси миллий хавфсизлик қўмитаси ёпиқ эшиклар ортида ўтказадиган эшитувларда МРБ Бенғозидаги АҚШ консуллигига ҳужум қилинишидан аввал бу ҳақда қандай маълумотга эга бўлгани тўғрисида кўрсатма берилади. Шунингдек ҳужум рўй берган куни вазият қандай бўлгани ва унинг учун ким жавобгар бўлиши лозимлиги масаласи муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG