Линклар

Европа Иттифоқи статистика идораси берган рақамларга кўра, 17 давлатни ўз ичига олувчи евроҳудуд навбатдаги рецессияни бошдан кечирмоқда. Евростат идораси жорий йилнинг учинчи чорагида евроҳудуд иқтисоди 0,1 фоиз қисқарганини билдирди.

Иккинчи чоракда евроҳудуд иқтисоди 0,2 фоизга қисқарган эди. 2009 йилда глобал молиявий бўҳрон авж олганидан бери евроҳудудда рецессия иккинчи марта кузатилмоқда.

Евроҳдуднинг иқтисодлари энг йирик бўлган Германия ва Францияда 0,2 фоиз ўсиш кузатилган бўлсада, умумий тенденция пастга қараб кетмоқда.

Италия, Испания ва Ҳолландия каби йирик давлатларда иқтисодий пасайиш кузатилди.
XS
SM
MD
LG