Линклар

logo-print

Жон Аллен ишқий жанжал хусусидаги терговда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтмоқда


Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Жон Аллен.

Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Жон Аллен.

Афғонистондаги АҚШ қўшинларининг қўмондони генерал Жон Аллен Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Дэвид Петреус атрофидаги жанжалга алоқадор аёлга юборилган имейллар хусусида Пентагон ўтказаётган терговда "тўла ҳамкорлик қилиш"га тайёрлигини изҳор қилди.

Алленнинг авдокати полковник Жон Бэйкер ўз мижози "бу ишга алоқадор саволларни иложи борича тўлалигича ва тезроқ ҳал қилиш" истагида эканини билдирди.

Аллен ўз қўли остидаги зобитларга терговчилар билан ҳамкорлик қилишни буюрди. Федерал қидирув бюроси генерал Аллен билан Флоридадаги АҚШ ҳарбий базасида кўнгилли бўлиб ишлаган Жилл Келли исмли аёл ўртасида алмашилган минглаб саҳифалик асосан имейллардан иборат ёзишмаларни фош қилди.

АҚШ разведка ва ҳарбий генераллари атрофидаги жанжалга Келлининг номаълум аёлдан таҳдид хатларини олгани юзасидан шикоят қилгани сабаб бўлди. Кейинчалик таҳдид хатлари муаллифи Петреуснинг жазмани ва биографи Пола Бродуэлл экани аниқланди.

Терговчилар бу ишқий алоқалар туфайли АҚШ хавфсизлигига таҳлика туғилганми, йўқми аниқлашга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG