Линклар

logo-print
78 яшар Владимир Познер¸ Россия телевидениесининг катта юлдузларидан бири ва уни жамоатчиликка махсус таништиришга кўп ҳам ҳожат йўқ.

Умумиятла ҳукмрон доираларни танқид қилишда қуюшқондан чиқмай келаëтган Познернинг Биринчи Каналда намойиш этиладиган "Познер" шоуси шу кунларда Россия жамоатчилиги диққат-марказида қолмоқда.

Октябр ойидаги кўрсатувида Россиядаги адлия тизимлари фаолиятини муҳокама қилган Познер мухолифат фаоли Леонид Развозжаевнинг ўғирлаб кетилиб¸ қийноққа солинганини КГБ дан қолган усул дея кескин танқид қилди¸ Pussy Riot панк гуруҳи қизларининг қамалишини кескин қоралади.

Бу танқиддан сўнг ҳукмрон Единая Россия депутатлари Познерни Биринчи Каналдан олиб ташлашни талаб қилдилар. Россия бўйлаб Познер таъқибдан қочиш учун Россиядан чиқиб кетади¸ деган миш-мишлар тарқалди.

Аммо Озодлик мухбири билан суҳбатда таниқли тележурналист бу каби миш-мишларни инкор қилди.

Озодлик: Гапни ана шу миш-мишлардан бошласак. Сиз Биринчи Каналда ишлаб¸ Россияда қолишда давом этасизми?

Познер: Бунинг жавоби “Ҳа”. Гўëки 11 ноябр кунги шоу менинг сўнгги чиқишим бўлганию менинг Россияни тарк этаëтганим ҳақида миш-миш тарқаб кетди. Аммо бу гаплар мутлақ асоссиздир.

Озодлик: Нима учун Россиядаги вазиятни кескин танқид қилиш¸ қилганда ҳам буни давлатга қарашли телеканалда қилиш пайти келди¸ деган қарорга келдингиз?

Познер: Биринчидан¸ Биринчи Канал¸ мен кимгадир фикримни етказмоқчи бўлсам¸ ихтиëримдаги ягона жойдир. Албатта¸ мен бу танқидни ўз Интернет сайтимда ëки бирор журналда ҳам қилишим мумкин эди. Аммо буни фақат кам сонли одамлар ўқиши мумкин¸ холос. Мен эса¸ бирваракайига кенг жамоатчилик билан фикрлашишга қарор қилдим ва буни бевосита ëки билвосита ҳукумат томонидан назорат қилинадиган учта телеканалдан бирида қилиш мумкин¸ холос. Иккинчидан¸ мен бу гапларни айтиш керак¸ деган тўхтамга келдим.

Озодлик: Сиз Кремл ичида қандайдир бўлиниш аломатларини¸ у ерда сиз қилган танқидларни қабул қилишга мойил гуруҳ пайдо бўлгани аломатларини кўраяпсизми?

Познер: Бу саволга жавоб бериш жуда қийин. Кўпинча биз кўргимиз келган нарсани кўрамиз. Мен Кремлда жиддий бир бўлиниш кўрмаяпман. Менимча¸ ҳамон жаноб Путин ҳамма ëқни ўз назоратида ушлаб турибди. Балки¸ воқеликни кўришда Путин ва Медведев қарашида қандайдир тавофутлар бордир¸ аммо буни бўлиниш демаган бўлардим. Бу шунчаки инсоний тавофут¸ холос. Билишимча¸ Кремлда менинг фикрларимни қўллайдиганлар ҳам¸ унга қўшилмайдиганлар ҳам бор. Аммо Путин ва Медведев масаласида бир нарса дея олмайман. Очиғи¸ билмайман.

Озодлик: Сиз Россиядаги адлия тизимлари аҳволини кескин танқид қилганингиздан сўнг бевосита босим ëки кечирим сўраш каби талаблар остида қолдингизми?

Познер: Йўқ. Нафақат йўқ¸ балки бу танқидлар янграган кўрсатувдан сўнг Биринчи Канал бош директори Константин Эрнст олдига бошқа масалада кирганимда¸ у менга қараб “Сизни ишдан бўшатишим керакми?” деб сўради. Мен унга “ Ҳа¸ бу ишни ҳаялламай қил! Шунақа гаплар кўпайиб кетди” дедим. У кулиб юборди ва бу гапни қайси ахмоқ чиқарди¸ дея луқма ташлади. Балки бу суҳбатдан кейин унга кимлардир сим қоқиб¸ шунақа тавсия бергандир. Аммо у ҳеч қачон менга босим қилган эмас.
XS
SM
MD
LG