Линклар

Туркия Сурия бирлашган мухолифатини Сурия халқининг “ягона легитим вакили” сифатида тан олди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Ахмад Довутўғли Ислом ҳамқорлик ташкилотининг Жибутида ўтган йиғини чоғида билдирди.

Туркия ташқи ишлар вазири бошқа давлатларни ҳам Сурия мухолифатини тан олшишга чақирди. Бундан аввалроқ якшанба куни Қатарда ўтган учрашув чоғида шакллантирилган Cурия мухолифатининг янги бирлашмасини Франция тан олган эди. Сурия ҳукумати Франциянинг бу қадамини “аҳлоққа зид” деб баҳолаган.

Ғарб давлатлари ва бир қатор араб мамлакатлари анчадан бери Сурия президенти Башар Асад ҳамда унинг ҳукумати легитимлигини йўқотганини билдириб келмоқда. Аммо Сурия мухолифатининг парчаланиб кетгани муайян мухолиф ташкилотни Суриянинг легитим вакили сифатида тан олинишига тўсқинлик қилиб келган эди.
XS
SM
MD
LG