Линклар

logo-print
Исроил ҳарбий учоқлари пайшанбадан жумага ўтар кечаси Фаластиннинг Ғазо минтақасига интенсив ҳужумларни уюштирди.

“Ройтер” ахборот агентлигининг маълум қилишича, Ғазода ХАМАС гуруҳи томонидан назорат қилинувчи объектларга камида 25 ракета урилган.

Аввалроқ Ғазо минтақасидан “Ислом жиҳоди” гуруҳи Исроилнинг Тел-Авив шаҳрига қарата иккита ракета ҳужуми уюштирган эди. Ракеталардан бирортаси мўлжалга етиб бормаган.

Ғазода 16 одам ҳалок бўлгани айтилмоқда. Исроил мудофаа вазири Эҳуд Барак заҳирадаги 30 минг одам ҳарбий хизматга чақирилишини эълон қилди. Ғазо минтақаси чегараларига Исроил қўшинлари йиғилмоқда.

Минтақадаги вазият чоршанба куни Исроил ҳужуми оқибатида ХАМАС лидерларидан бири Аҳмад ал Жабарий ўлдирилганидан сўнг кескинлашган эди.
XS
SM
MD
LG