Линклар

Миср Бош вазири Ҳишам Қандил Ғазо минтақасига қисқа муддатга ташриф буюрди. Ғазода Исроил армияси ва Фаластин жанггарилари ўртасида жанглар давом этмоқда.

Қандилнинг ташрифидан аввал Исроил ҳукмати Ҳамас ҳаракти назоратида бўлган Ғазода ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб туришини маълум қилди.

Исроил ҳукумати матбуот вакили ўт очиш тўхтатилганига қарамасдан, жанггарилар яҳудий давлати ҳудудини ракеталардан ўққа тутишда давом этаётганини баён қилди.

Фалатсинликлар ҳам Исроил ҳужуми давом этаётганини айтмоқда.

Ўтган тунда Исроил жанговар учқичлари Ғазодаги нишонларга қарата юзлаб ҳужум уюштирди. Жума куни Исроил армияси заҳирадаги 16 мингга яқин ҳарбий хизматчини мобилизация қилди. Баъзи хабарларга кўра яҳудий давлати Ғазода қуруқлик операциясини бошлашга тараддуд кўрмоқда.

Расмийларга кўра, чоршанба куни ҳарбий ҳаракатлар бошлангандан бери 18 нафар фаластинлик, жумладан болалар ҳалок бўлган.

Исроил томонидан пайшанба куни уч киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG