Линклар

Ангела Меркел Москвада Владимир Путин билан учрашади


Германия Канцлери Ангела Меркел ва Россия Президенти Владимир Путин.

Германия Канцлери Ангела Меркел ва Россия Президенти Владимир Путин.

Германия Канцлери Ангела Меркел жума куни Москвада Россия Президенти Владимир Путин билан учрашмоқда.

Путин матбуот котиби Дмитрий Песков Берлин етакчиси ташрифи арафасида Россия президенти музокаралар чоғида "манфаатларимизга салбий таъсир қилувчи" Европа қонунларига доир масалани кўтариш ниятида, дея баён қилди.

Песков Европа Иттифоқи газ олди-сотдиси билан боғлиқ "соҳаларни бўлиб ташлаш"ни назарда тутадиган "Учинчи энергетик пакет" номли қонунни назарда тутаётганини аниқлаштирди.

Россиянинг Газпром ширкати газни ишлаб чиқариш, сотиш ва транспортировка қилиш соҳаларини бир-биридан ажратишни талаб қиладиган қонунга қарши чиқмоқда.

Газпром газни ўзи ишлаб чиқаради, сотади ва тарнпортировка қилиш иншоотларини ҳам ўзи назорат қилади. Европа Иттифоқининг газ эҳтиёжларининг қарийб 25 беш фоизи Россиядан олинадиган газ ҳисобига қопланади.

Меркел билан Путин ўртасидаги музокараларда Сурия, Исроил ва Ғазо бўҳронлари ҳамда Эрон ядроивий дастурига доир масалаларнинг ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG