Линклар

logo-print

Ҳаага трибунали уруш жиноятларида айбланган хорват генералларини оқлади


Хорват генераллари Анте Готовина (ўнгда) ва Младен Маркач (чапда) суд залига олиб кирилмоқда.

Хорват генераллари Анте Готовина (ўнгда) ва Младен Маркач (чапда) суд залига олиб кирилмоқда.

БМТ ҳарбий трибунали аппеляция ҳайъати уруш жиноятларида айбланган хорват генералларини оқлади ва дарҳол озод қилишни буюрди.

Ҳаага суди 2011 йилда генераллар Анте Готовина ва Младен Маркачларни 1995 йилда серб исёнчиларига қарши жанглар пайтида уруш жиноятларини содир этганликда айбдор деб топган эди. Готовина 24 йил, Маркач 18 йил қамоққа ҳукм қилинган эди.

Икки генерал ўз юртларида қаҳрамон ҳисобланади. Уларнинг оқланганини Хорватияда минглаб одам телевидение орқали кузатиб турди ва Ҳаага қарорини олқишлади.

Хорватия Мудофаа вазири Анте Котроманович мазкур қарор Хорватиянинг 1995 йилдаги ҳарбий операцияни "виждонан" амалга оширганини тасдиқлашини баён қилди.

Бироқ Сербия Бош вазири ўринбосари Расим Ляйич бу қарори билан Ҳаага трибунали ўзига нисбатан "ишончни тўла йўқотди", дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG