Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:01

Қоракўллик ўқитувчи очликни тўхтатмоқчи эмас


Бугун электр¸ газ¸ бензин ва солярка тақчиллиги каби муаммолар нафақат Қоракўл¸ бутун Ўзбекистон¸ ҳатто пойтахт Тошкентда ҳам мунтазам кузатилмоқда.
Бугун электр¸ газ¸ бензин ва солярка тақчиллиги каби муаммолар нафақат Қоракўл¸ бутун Ўзбекистон¸ ҳатто пойтахт Тошкентда ҳам мунтазам кузатилмоқда.

Қоракўллик ўқитувчи очликни тўхтатмоқчи эмас

Бухоронинг Қоракўл туманидаги Нефт ва газ коллежи ўқитувчиси Илҳом Жўраев 14 ноябрдан бошлаб муддатсиз очлик эълон қилгани ҳақида илгари хабар қилган эдик.

Қоракўл тумани Қувача қишлоғида яшовчи 49 ёшли Илҳом Жўраевнинг Озодликка айтишича, Ўзбекистон Спорт канали 14 ноябр куни ўзбек футболчиларининг Эрон билан мусобақасини намойиш қилган пайти қишлоқда чироқ ўчган ва у ўйинни томоша қила олмаган.

Қоракўлдаги ижтимоий муаммолар билан якка ўзи курашиб келаётган ўқитувчи Жўраевга кўра, ўзбек футболчиларининг энг муҳим ўйинини томоша қилишдан ўзи каби ишқибозлар маҳрум бўлгани унинг сабр косасини тўлдирган.

Жўраевнинг иддао қилишича, у Қоракўлдаги муаммоларга курашиш учун очлик қилиш йўлини танлаган.



16 ноябр куни Озодлик яна Илҳом Жўраев билан боғланиб ундан ҳол-аҳвол сўради.

Озодлик: Илҳом ака, очлик нима бўлди?

- Очлик бўлаяпти ака. Маза йўқ. Температура қилаяпман. 12 бармоқ ичакда яраси бор экан. Хуруж қилаяпти.

Озодлик: Очликни қаерда ўтказаяпсиз?

- Уйда.

Озодлик: Бу ҳақда эътирозингиз бор ташкилотларга хабар етказдингизми?

- Йўқ, хабар етказмадим. Фойдаси ҳам йўқ.

Озодлик: Унда фақат ўзингизга жабр қилган бўласизку.

- ....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:54 0:00
Бевосита линк


“Бағрикенглик” кунида бағрикенг одамлардан ёрдам сўрайман”¸

дейди Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Узоқ Мирзаев жамоа хўжалигида истиқомат қилаётган София. У ёшлигидан ногирон бўлган синглисининг даволанишига ёрдам беришларини сўрайди:

- Мен Қашқадарëданман. Исмим София. Бир ногирон синглим бор. Анча йилдан бери мазаси йўқда.

Озодлик: Қаери ногирон?

- Белидан операция бўлган. Кейин оëғи оғрийди. Ҳозир соғлиғи анча йўқолганда. Шунга у ëққа, бу ëққа мурожаат қилаяпмиз. Ҳеч нима қилолмаяпти.

Озодлик: Эри борми?

- Эри йўқ.

Озодлик: Неча ëшда?

- 42га киради. Ëшлигидан ногиронда у. Китобдаги болницага ëтардида. Ҳар доим маблағ етишмагани учун яхши даволай олмаяптида. Етишмовчилик бўлаяптида. Соғлиғини тиклай ололмаяпти. Бизлар қийналиб қолдик. Яшаш шароитларим анча оғир эди. Биттаси “Мана шунга телефон қилсаларинг, тўғрисини айтади” деган эдида, дейди Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Узоқ Мирзаев жамоа хўжалигида истиқомат қилаётган София.

“Озодлик”ка эътирозларим бор”¸

дейди Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида яшовчи пенсиядаги 70 ёшли ўқитувчи Босим ака.

- Сизларнинг эшиттиришларингизни кузатаяпман. Таҳлил қилиб ўтирибман. Пенсионер одамман. Таълимда ишлаганман узоқ йиллар. Битта нарса, эшиттиришларингнинг яхши томонлари ҳам бор, эътироз қиладиган жойларим бор. Эътирозни қабул қиласизларми?

Озодлик: Албатта.

- Энди Ўзбекистоннинг ҳурмати учун, президент Каримов ҳозир¸ масалан¸ Ўзбекистоннинг биринчи шахси. Шу одамнинг ҳурматини қилсак, Ўзбекистоннинг ҳурмати бўладида. Шу атрофда гаплар сизларнинг эшиттиришларда кўпаяяптида. Айрим асосланмаган, тасдиқланмаган гапни қилаяпсизлар. Қанақадир пора-мора нималар ҳақида.

Озодлик: Порахўрлик йўқ демоқчимисиз?

- Разведкачилар шунақа нарсаларни уюштириш орқали кўп нарсани айтмадику. Шунинг учун асосланган фактлар асосида чиқсангизлар яхши бўларди дейманда. Гулноранинг уйини компенсация қилди, олиб қўйди деб¸ орқасидан у бўлмаган гап деган нимани ҳам бераяпсизлар. Масалан¸ у шахсий масала. Шахсий пулига сотиб олган. Ноқонуний бўлса, тегишли органлар шуғулланади. Аниқ билмаган нарсани чанг кўтаришнинг нима кераги бор? Мен реал бўлсин дейманда. Оддий фуқаро сифатида реал бўлсин. Биз қийинчиликни кўрганмиз. Ҳозир ëшим 70да. Қийин даврларни кўрганмиз. Ҳозир Ўзбекистонни мустаҳкамлаш учун қанақадир кучларни бирлаштиришимиз керакку бир-биримизни гиж-гижлашнинг ўрнига. Муҳаммад Солиҳлар ҳам келиб Ўзбекистонда яшаб тирговуч бўлмайдими, дейди Босим ака.

************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:35 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG