Линклар

Покистон толиб жанггариларини озод қилди


Афғонистон матбуотининг хабар қилишича, Покистон ҳукумати мамлакат қамоқларидан бир гуруҳ толиб жанггариларини озод қилган. Расмийларга кўра, бу Афғонистонда миллий муросага эришиш жараёнига туртки бериш мақсадида амалга оширилмоқда.

Афғонистон ҳукумати вакилларининг маълум қилишича, пайшанба куни кечқурун камида саккиз нафар толиб жанггариси озод қилинган ва Исломобод ҳукумати яна кўпроқ толибни озод қилиш ниятини билдирган.

Бунга оид келишув ўтган ҳафта Покистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Афғонистон Тинчлик масалалари бўйича олий кенгаши ўртасида бўлиб ўтган музокараларда имзоланди ва Толибон ҳаракатини зўравонликларни тўхтатиш ва Афғонистонда барча кучларни ўзи ичига олиши мумкин бўлган ҳукуматни тузишга доир музокараларга қўшилишга кўндиришга қаратилган.
XS
SM
MD
LG