Линклар

Тошкент вақти билан соат 21:05 да бошланган интерактив мулоқотимизга OzodlikOnline ва OzodSkype манзиллари орқали Сиз ҳам қўшилинг. Хусусан¸ ўзбекистонлик қизлар ва оналарни бу муҳокамада фаол қатнашишга чорлаймиз.

Давлат назоратидаги Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича¸ шу кунларда Ўзбекистон президентининг 2009 йил 13 апрелда қабул қилган "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1096-сонли Қарори бўйича жойларда ишлар жадаллик билан кетмоқда.

Хусусан¸ Тошкент шаҳридаги лицей ва коллежлар¸ шунингдек институтлардаги талаба қизлар гуруҳ-гуруҳ қилиб¸ поликникаларда махсус тиббий текширувдан ўтказилмоқда.



Давлат томонидан текинга уюштирилаëтган бу оммавий текширувлардан кўзланаëтган мақсад¸ расмий матбуотнинг ëзишича¸ бўлажак оналар саломатлиги¸ хусусан репродуктив саломатлиги хусусида ғамхўрлик қилишдир.



Норасмий манбалар тахминича¸ айнан вояга етган қизларни бундай оммавий тиббий кўрик¸ хусусан¸ гинеколог текширувидан ўтказиш¸ уларни эрта сексуал ҳаëт бошлаш ва исталмаган ҳомиладорликдан асрашдир.

Озодлик мухбири суҳбатлашган лицей ўқувчиларига кўра¸ айниқса пахта мавсуми даврида қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолиш ҳоллари кўпайгани боис¸ айни кунларда балоғатга етган қизлар махсус гинеколог текширувидан ўтказилмоқда.

Озодлик суҳбатлашган Тошкентдаги коллежлардан бирининг маънавият бўйича директор ўринбосари¸ бу текширувлар президентнинг 1096-қарори асосида ўтказилаëтганини билдирди.

Бундан уч йил аввал¸ айниқса¸ Ўзбекистон вилоятларида авжга чиққан репродуктив ëшдаги аëлларни оммавий бичиш жараëни ҳам айни президентнинг шу қарори асосида амалга оширилган эди. 16 ноябр куни Озодлик суҳбатлашган қишлоқ врачларига кўра¸ икки-уч фарзанд кўрган аëлларни ИЖК (ихтиëрий жарроҳлик контрацепцияси) амалиëтига мажбур қилиш жараëни ҳали ҳам давом этмоқда - ҳар ой тепадан қанча аëлни ИЖК амалиëтидан ўтказиш шартлиги тўғрисида аниқ рақамлар мавжуд режа юборилмоқда ва врач ҳамда ҳамширалар ҳамон уйма-уй юриб ИЖК қилинмаган аëл қидириб топишга жалб қилинган.

Президентнинг 1096-қарори ижросига эътиборнинг сусаймаëтганидан хулоса қилинадиган бўлса¸ ҳукумат назарида ўзбек аëлларини иккитадан ортиқ фарзанд кўришдан асраш¸ ўзбек қизларини эса¸ эрта сексуал ҳаëт бошлашдан асраш¸ ҳимоя қилиш давлат ва ҳукумат юритаëтган хотин-қизлар сиëсатининг бирламчи вазифасидир.

Сиз нима деб ўйлайсиз:

Бугунги Ўзбекистон шароитида хотин-қизларга нисбатан махсус давлат сиëсатининг тамал тоши хотин-қизлар репродуктив ҳаëтини назорат қилиш бўлиши керакми?

Ўзбек қизларини эрта сексуал ҳаëт бошлаш¸ исталмаган ҳомиладорлик оқибатларидан огоҳлантириш билан ким¸ қандай шуғулланиши лозим?

Бу тиббий-тарбиявий огоҳлантириш ишларининг¸ асосан¸ фақат қизлар орасида олиб борилаëтгани тўғрими?

Виртуал дунë қулайликлари ҳар бир ўзбек хонадонига кириб бораëтган 21-асрда ўзбек жамиятининг ўз қизларига нисбатан муносабатини ислоҳ қилиш фурсати келмадими?

Қизларнинг қанчон сексуал ҳаëт бошлаб¸ неча ëшда эрга тегиши ва нечта фарзанд кўришини коллектив тарзда белгилаш анъанаси билан эркин ва мустақил шахс бўлиб яшаш истаги ўртасида ўзбек жамияти ичида кучайиб бораëтган зиддият ечими қаерда деб ўйлайсиз?

Бугун Ўзбекистондан хорижга кетиб¸ ихтиëрий тарзда фоҳишалик қилаëтганлар сони¸ матбуот хабарларига қаралса¸ ортиб бормоқда. Ўз танасини сотиб пул топишни тирикчилик воситаси деб билаëтган ўзбек қизларининг кўпайгани ўзбек жамиятининг қайси муаммолари ифодаси деб биласиз?

Бу жамият¸ унинг қизларини “бузаëтган” омиллар нима?


Сиз бугунги ўзбек аëллари¸ айниқса¸ балоғатга етган қизларини нималар ва кимлардан асраш лозим¸ деб биласиз?

Бу ва бошқа қатор саволлар атрофида Сиз билан OzodlikOnline жонли¸ интерактив дастурининг душанба¸ 19 ноябр куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида суҳбатлашамиз.






Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG