Линклар

logo-print

Путин Pussy Riot гуруҳини антисемитизмда айблади


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин Pussy Riot гуруҳи иштирокчиларидан бирини антисемитизмда айблади. Германия Канцлери Ангела Меркел билан учрашувда Путин Pussy Riot аёллар панк гуруҳи иштирокчиси 2008 йилда Москванинг собиқ мэри Юрий Лужковга қарши уюштирилган норозилик тадбирида Москвани "яҳудийлардан тозалаш керак" қабилидаги шиорлар билан чиққанини иддао қилди.

Айтилаётган тадбир Москва собиқ мэри мигрантлар ва ҳомосексуалларга қарши компаниясига норозилик сифатида уюштирилган.

Учрашув давомида Ангела Меркел Москвадаги Исо Масиҳ черковида Путинга қарши перформенс уюштирган Pussy Riot иштирокчиларининг қамоққа ҳукм қилинганини танқид қилди.

Надежда Толоконникова, Мария Алёхина ва Екатерина Самуцевич диний адоват қўзғаганлик айблари билан икки йилданган қамоққа ҳукм қилинган эди. Самуцевич ўтган ойда шартли равишда муддатидан аввал озод қилинди.
XS
SM
MD
LG