Линклар

Исроил армияси Ғазо минтақасида ҳарбий амалиётларни бошлашга тайёр ҳолга келтирилди ва бу ҳақда буйруқ берилса, уни бажаришга тайёр. Бу ҳақда Исроил ҳарбий раҳбарияти баёнот берди.

Жума куни Фаластиннинг Ғазо минтақасидан Исроилга ракета ҳужумлари давом этди. Исроил ҳарбийлари эса Ғазони ҳарбий ҳаво кучлари ёрдамида ўққа тутган.

Чоршанба кунидан бери давом этаётган жанглар давомида 25 фаластинлик ва 3 яҳудий ҳалок бўлган.

Исроилга ракета ҳужумлари учун масъулиятини ХАМАС гуруҳи ўз зиммасига олмоқда. Икки томонлама отишмалар чоршанба куни Исроил ҳарбийлари томонидан ХАМАС лидерларидан бири Аҳмад ал Жабарий ўлдирилганидан сўнг бошланиб кетган эди.

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида ва Мисрда Исроилга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Жума куни Ғазо минтақасига Миср Бош вазири ташриф буюрди. У Ғазога мисрликлар Фаластин халқи билан бирдам эканини намойиш қилиш учун келгани айтилди.
XS
SM
MD
LG