Линклар

logo-print
Қирғизистонда жинсий зўравонликка учраган болалар сони ўсиб бормоқда.
Қирғизистон Бош прокуратураси тарқатган маълумотга кўра, жорий йилнинг 9 ойида 116 ўсмир жинсий зўрлангани юзасидан фактлар рўйхатга олинган. Ўтган йили бу кўрсаткич 80 тани ташкил қилган эди.

Жорий йилда педофиллар қурбонига айланган болаларнинг тенг ярми 10 ёшга тўлмаган.

Қирғизистонда педофилия жиноятининг кўпайиб бораётгани мамлакат парламентини ҳам ташвишга солмоқда. Парламент депутатлари педофилларни сунъий йўл билан бичиш жазоси амалиётга киритилишини таклиф қилишаётир.
XS
SM
MD
LG