Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:33

Россияда мигрантлар 36 мингта жиноят содир этди


Россиянинг Челябинск вилоятида кекса аёлни ўлдирган ва 12 ёшли қизни зўрлаган 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси Обид Жумаев иши бўйича тергов якунланди.

Россия Тергов қўмитасидан олинган маълумотда айтилишича, Жумаев 2011 йилдан бери 73 ёшли онаси ва 12 ёшли қизи бўлган бир аёл билан бирга Челябинскнинг Тракторозаводск туманида яшаб келган.

2011 йилнинг 27 декабр куни Жумаев ва унинг аёли спиртли ичимлик истеъмол қилгач, ухлагани ётишган. Эрталаб қизчани зўрлашга қарор қилган Жумаев унинг бошига бир неча марта болға билан урган.

Шунда қизчанинг 73 ёшли бувиси бақириб, одамларни ёрдамга чақира бошлаган. Жумаев унинг бошига ҳам болға билан урган, бунинг натижасида кекса аёл вафот этган.

Шундан кейин Жумаев қизни зўрлаган ва буни бирортага айтса, бу пайтда ухлаб ётган онасини ўлдиришини айтиб, таҳдид қилган. Сўнг Жумаев қочиб кетган.
Жиноий иш бўйича материаллар судга юборилди.

Россия ахборот агентликлари кейинги пайтда хориж фуқаролари томонидан содир этилаётган мана шу каби ўта оғир жиноятлар ҳақида тез-тез маълумот тарқатмоқда. Бунинг натижасида Россия жамиятида жиноятларнинг асосий қисми меҳнат мухожирлари томонидан содир этилаяпти деган таасурот пайдо бўлаётир.

Масалан, Россиядаги миллатчи гуруҳлар мамлакатдаги жиноятларнинг асосий қисми менҳнат муҳожирлари томонидан содир этилаётганини иддао қилиб келадилар. 4 ноябрда Россияда Халқ бирдамлик куни муносабати билан ўтказилган миллатчилар юришида ҳам бу иддао таъкидланиб, меҳнат муҳожирларини мамлакатдан чиқариш, минтақа давлатлари билан виза муносабати ўрнатиш талаб қилинган эди.

Бироқ Россия Ички ишлар вазирлигидан олинган расмий маълумотларга кўра, 2012 йилнинг ўн ойи ичида меҳнат муҳожирлари ва Россияда яшаётган хорижликлар томонидан содир этилган жиноятлар россияликлар содир этган жиноятларнинг 10 фоизини ҳам ташкил этмайди.

Россия ИИВ расмий сайтида айтилишича, 2010 йилнинг январ-октябр ойлари мобайнида мамлакат ҳудудида 1 миллион 953 минг 100 та жиноят рўйхатга олинган. Россия Федерацияси ҳудудида яшаётган хориж фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар сони 36 минг 100 тани ташкил этган. Бу рақам эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 фоизга оз экан.

Айни пайтда россияликлар томонидан хориж фуқароларига нисбатан содир этилган жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан 7,8 фоизга кўпайган ва 10 минг 300тани ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG