Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:52

Ғазодаги бош вазир Исмоил Хония қароргоҳи ҳужумга учради


Исроил кучлари Ғазодаги бир қатор объектлар, жумладан бош вазир Исмоил Хония қароргоҳига ҳаводан ҳужум қилди.

Гувоҳларга кўра, ҳужум оқибатида бинога жиддий шикаст етган. Бугун эрталаб Миср ҳукумати вакили Хошим Қандил Ғазодаги бош вазир қароргоҳида Фаластин расмийлари билан музокара ўтказганди.

Талафотлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Жума куни Қуддус сўнгги ўттиз йил ичида биринчи марта Хамаснинг ракета ҳужумларига учради.

Исроил мазкур ҳужумлар ортидан 75 минг заҳирадаги аскарни ҳарбий ҳизматга чақиришга қарор қилди.

Исроил айни дамда қуруқлик амалиётларига ҳозирлик кўраётгани ҳақида хабарлар бор. Чоршанба кунидан бери давом этаётган жанглар давомида 30 фаластинлик ва 3 яҳудий ҳалок бўлган
XS
SM
MD
LG