Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:37

Мисрда автобус ҳалокатидан 47 бола нобуд бўлди


Мисрда болаларни олиб кетаётган автобус поезд билан тўқнашгани оқибатида автобус ичида бўлган камида 47 бола нобуд бўлган.

Ҳалокат пойтах Қоҳирадан 350 километр жанубдаги Асют шаҳрида рўй берди.

Аввалроқ ўлганлар сони 22 деб хабар қилинаётганди. Ҳалокатга учраган автобус ичида ҳаммаси бўлиб 4-6 ёш оралиғидаги 60 бола бўлган.

Гувоҳларга кўра, автобус поезд билан урилишига автомобил йўлининг темир йўл билан кесишган жойда шлагбаумнинг кўтариб қўйилгани сабаб бўлган.

Миср Транспорт вазири ҳодисага масъулиятни зиммасига олди ва истеъфо берди. Мисрда ҳар йили автоҳалокатдан 8 минг одам нобуд бўлади.
XS
SM
MD
LG