Линклар

Миср президенти Муҳаммад Мурсий Ғазодаги вазиятни муҳокама этиш учун Туркия бош вазири Режап Тайип Эрдўғон, Қатар амири Ҳамид бин Ҳалиф ҳамда Фаластиндаги Ҳамас гуруҳи етакчиси Ҳолид Машаллар билан Қоҳирда учрашмоқда.

Миср бош вазири Ҳошим Қандил Исроил ва Ҳамас муросага эришишлари учун воситачилик қилишга тайёрлигини билдирди.

Айни пайтда Ғазога ташриф буюрган Тунис ташқи ишлар вазири Рафиқ Абдусалом Исроил амалларини қоралади.

Бугун эрталаб Исроил кучлари Ғазодаги Ҳамаснинг қароргоҳи ва бошқа обеъктларни бомбалади, оқибатда 8 фаластинлик нобуд бўлди.

Фаластинлик жанггариларнинг ракета ҳужумидан эса 4 исроиллик яраланди.

Ҳар икки томоннинг ҳаво ҳужумлари сабаб ўтган уч кун ичида тўрт исроиллик ва камида 30 фаластинлик қурбон бўлди.
XS
SM
MD
LG