Линклар

Россиянинг Москва ва Петербург шаҳарларида шанба куни Интернетдаги цензурага қарши акциялар бўлиб ўтди.

Бу икки шаҳарда ўнлаб кишилар рўйхатга олинмаган Қароқчилар партияси томонидан уюштирилмиш норозилик тадбирида қатнашдилар.

Акция иштирокчилари болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича қонуннинг амалдаги таҳририга нисбатан норозилик билдирдилар.

Шу йилнинг 1 ноябрида давлат идоралари қарорига кўра блокировка қилиниши мумкин бўлган интернет-сайтларнинг “қора рўйхат”и ишга тушган. Фаоллар болалар хавфсизлиги учун кураш баҳонасида Россияда Интернетда цензура жорий этилмоқда, деб ҳисоблайдилар.
XS
SM
MD
LG