Линклар

Францияда Сурия мухолифати элчиси иш бошлайди


Сурия бирлашган мухолифати Францияга элчи жўнатади ва у Париж томонидан Сурия халқининг вакили ўлароқ эътироф этилади.

Бу ҳақда Франция президенти Франсуа Олланднинг яқинда ташкил этилган Сурия миллий коалицияси раҳбари Муоз ал-Ҳатиб билан учрашувидан кейин эълон қилинди.

Янги элчи узоқ йиллардан буён Франция ва Жазоирда ҳижратда яшаётган олим Мунзир Махоус бўлиши айтилмоқда.

Франция ҳозирча Башар Ассад режимига мухолиф бўлган турли гуруҳлардан ташкил топган Миллий коалицияни тан олмиш Ғарбдаги ягона мамлакат бўлиб ҳисобланади. Париж исёнчилар эҳтиёжи учун Сурияга “мудофаа” қуролларини етказиб бериш бўйича аввал жорий этилган эмбаргонинг бекор қилинишига ҳам уринмоқда.

Сурияда президент Ассад ва исёнчилар ўртасида шиддатли жанглар ҳали-ҳамон давом этмоқда. Маълумотларга кўра, кеча ҳукумат қўшинлари пойтахт Дамашққа элтувчи йўлларни тўсиб қўйган.
XS
SM
MD
LG