Линклар

Араб давлатлари лигаси Исроилга нисбатан позициясини қайта кўриб чиқади


Араб давлатлари лигасига кирувчи мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари кеча Қоҳирада ўтказилган шошилинч кенгашда Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилиш бўйича тинчлик ташаббуслари Ғазо минтақаси атрофида содир бўлаётган сўнгги воқеалар туфайли қайта кўриб чиқилажагини билдирдилар.

2002 йили араб ўлкалари Исроилга Фаластин ҳудудларидан қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва қочқинларга ватанга қайтиш ҳуқуқини бериш эвазига дипломатик эътирофни таклиф қилгандилар. Эндиликда Араб давлатлари лигасининг Исроилга нисбатан позицияси кескинлашиши мумкин.

Маълумотларга кўра, кечаги кенгашда лига ўз делегациясини яқин икки кун ичида Ғазога юбориши ҳақида қарор олинган.

Сўнгги бир кеча-кундузда Исроил ҳарбий ҳаво кучларининг Ғазога берган зарбаси оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди. Исроил ҳудудига Ғазодан отилган ракеталар эса бир неча исроилликни ярадор қилди.

Сўнгги 4 кун ичида Исроил-Фаластин можароси ортидан ўлганлар сони 40 дан ошиб кетди.
XS
SM
MD
LG