Линклар

Қўшма Штатлар Ғазо минтақасидаги ҳар иккала томонни зиддиятнинг ёйилишидан воз кечишга чақирди.

Оқ уй баёнотида зиддиятга фаластинлик жанггарилар томонидан Исроил ҳудудига ракета зарбалари берилгани сабаб бўлгани таъкидланган ва Исроилнинг мудофаа ҳуқуқи эътироф этилган. Фаластин вакиллари эса Вашингтонни тарафкашликда айблаганлар.

Кеча Миср президенти Муҳаммад Мурсий таклифига кўра Қоҳирага ХАМАС раҳбари Холид Машъал ҳамда Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон етиб келди.

Эрдўғон билан бирга ўтказилган матбуот анжуманида Мурсий Исроил ва Фаластин ўртасида тез орада сулҳга эришилиши мумкинлигини қайд этди, бироқ ўт очишни тўхтатиш муддати ҳақида аниқ бир гап айтолмади.
XS
SM
MD
LG