Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:55

Исроил Ғазодаги Қудс ТВини бомбалади


Исроил ҳарбийларининг ХАМАС объектларини доимий ўққа тутиши натижасида якшанба куни эрталаб Ғазо осмонини оқ тутун қоплади.

Исроил ҳарбийлари ХАМАСнинг хавфсизлик хизмати бош қароргоҳини нишонга олганини маълум қилди.

Фаластинлик гувоҳларнинг айтишича, Эроннинг Ал-Қудс сателит телеканали ҳам ҳужумлар натижасида вайрон бўлган.

Эрон матбуоти телеканал биносига икки марта бомба ташлангани ҳақида хабар қилди.

Ҳужумлар тўлқини тўхтамаётган бир пайтда Миср Президенти Муҳаммад Мурсий томонларни муросага келишига ишонмоқда.

Исроил ҳарбийлари ҲАМАС шанба кечқурундан буён Исроилга ҳужумни тўхтатганини тасдиқлади.

Мурсий ҲАМАС жанггарилари ва Исроил расмийлари билан суҳбатлашганидан сўнг муросага келишга имкон борлигига ишонишини маълум қилди.

Араб Лигасининг шанба куни эълон қилишича, Араб Лигаси Бош котиби Набил Ал-Арабий бошчилигидаги делегация 19 ноябргача Ғазога ташриф буюриши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG