Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:13

“Алпомиш” достони аудиокитоб қилинди


"Steel Pantera" компанияси “Алпомиш” достонининг ўзбек ва рус тилидаги аудиокитобини тайёрлади.

12news.uz сайти маълумотига кўра, Фозил Йўлдош ўғли матни асосидаги 13715 сатрдан иборат “Алпомиш” достони Шомаҳмуд Шорасулов ижросида ўзбек тилида аудиформат шаклига келтирилган.

Достоннинг рус тилидаги аудиокитоби эса актёр Анвар Картаев томонидан ижро қилинган.

3000 сўмга баҳоланаётган “Алпомиш” достонини audiobook.uz сайтидан юклаб олиш ёки Тошкент дўконларидан CD касета тарзида харид қилиш мумкин.
XS
SM
MD
LG