Линклар

Челябинск вилоятида 73 ёшли аёлни ўлдирган ва 12 ёшли қизчани зўрлашда гумонланаётган ўзбекистонлик Жумаев фамилияли шахснинг иши маҳкамага оширилди.

Regnum агентлигининг хабар қилишича, 28 ёшли Жумаев Челябинск шаҳрида қария онаси ва қизи билан турадиган аёл билан никоҳсиз яшаб келган.

Тергов хулосасига кўра, ўтган йилнинг 27 декабр куни Жумаев спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлгач бирга яшаётган аёлининг 12 ёшли қизчани зўрлашга ҳаракат қилган.

Бундан хабар топган қизчанинг бувиси-73 ёшли қария аёл ёрдам сўраб, қичқира бошлаган.

Жумаев қарияни болға билан бошига уриб, ўлдирган ва қизчани зўрлаб, воқеа жойидан яширинган.
XS
SM
MD
LG