Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:29

Ўзбекистон онкология хизматига 83 миллион доллар ажратмоқчи


Президент Каримов қарори билан тасдиқланган онкология хизматини модернизация қилиш лойиҳасига 83,2 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади.

Уч йил муддатга мўлжалланган мазкур лойиҳага кўра, Навоий ва Жиззахда янги онкология марказларини қуриш режалаштирилган.

Шунингдек, лойиҳага кўра мамлакат бўйича жами 13 та онкология марказлари қайта таъмирланиб, тиббий ускуналар харид қилиш кўзланган.

UzDaily сайти маълумотига кўра, лойиҳага ажратилаётган маблағнинг 46,2 миллион доллари давлат бюджетидан, 37 миллион доллари эса Ислом тараққиёт банки томонидан ажратилади.
XS
SM
MD
LG