Линклар

logo-print
АҚШ Президенти Барак Обама сайловлардан кейинги илк расмий сафарини Жанубий Осиёдан бошлади.

Кеча Мянмада бўлган Обама якшанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрига етиб келди. Бу ерда Обама қирол Пхумипон Адулядет билан учрашиб, музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Душанба куни АҚШ раҳбари Бирмага йўл олади. Ҳали шу пайтгача Американинг ҳеч бир президенти узоқ йил ҳарбий хунта назорати остида бўлиб келган Бирмага расмий сафар қилмаган.

Оқ уйнинг хабар беришича,17 ноябрдан 20 ноябргача давом этадиган хорижий сафари чоғида Обама Камбоджага ҳам боради. Камбоджада у Жануби-шарқий Осиё давлатлари ассоциациясига аъзо мамлакатлар саммитида иштирок этади.
XS
SM
MD
LG