Линклар

Карачидаги ҳужумда 3 киши нобуд бўлди


Покистоннинг Карачи шаҳрида бомба портлаши оқибатида 3 киши нобуд бўлди, 14 киши тан жароҳати олди.

Шаҳар полицияси маълумотларига кўра, масофадан туриб бошқариладиган бомба шиалар қадамжоси яқинида қолдирилган мопедга ўрнатилган экан.

Икки кун аввал Муҳаррам ойи бошланиши арафасида суннийлар ва шиалар ўртасидаги тўқнашувларнинг олдини олиш учун бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилганди. Хусусан, ўтган жума куни эҳтимолий ҳужумлар мувофиқлаштирилиши ва масофада туриб бошқариладиган портловчи мосламаларни ишга солишнинг олдини олиш учун Покистонда уяли телефон алоқаси вақтинча ўчириб қўйилганди.
XS
SM
MD
LG