Линклар

Норвегиялик террорчи Брейвик германиялик миллатчига хат йўллади


Андерс Брейвик.

Андерс Брейвик.

Норвегиялик террорчи Андерс Брейвик германиялик ултраўнгчи гуруҳ вакиласи Беате Цшепега мактуб йўллади.

Брейвик томонидан май ойида ёзилган ва Spiegel журналининг кечаги сонида чоп қилинган мактуб парчасида у Цшепени “миллий қаршилик қаҳрамони” деб атайди.

Германиялик Беате Цшепе 2000 йилдан 2007 йилгача тўққиз иммигрантнинг ўлдирилишига алоқадорликда айбланмоқда. У ўз айбини тан олган ва бу борада адлия билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган.

Андерс Брейвик 2011 йилнинг июл ойида Осло шаҳри ва Утойя оролида 77 кишини ўлдирганди. Шу йилнинг август ойида у шуурсиз, деб топилган ва суд томонидан 21 йилга озодликдан маҳрум қилинган. У ўзини Европанинг исломийлашиши қарши курашувчи шахс, деб атайди.
XS
SM
MD
LG