Линклар

ОТБ Ўзбекистондаги қуёш электр станцияси учун қарз бериши мумкин


Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда қуёш электр станцияси қурилиши учун 90 миллион доллар миқдорида кредит ажратиши мумкин.

Бу маблағни ажратиш масаласи банк томонидан 2013 йил охирида кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Россиянинг “Лукойл” ширкати Ўзбекистонда қуёш электр станцияси қурилиши бўйича 250 миллион евролик дастлабки лойиҳани тайёрлаганди.

Агар бу таклиф Ўзбекистон томонидан қабул қилинса, лойиҳанинг тафсилий ишловига киришилади.

Навоий вилоятида қурилажак қуёш электр станциясининг қуввати 100 мегаваттга тенг бўлиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG