Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Мянма мухолифати етакчиси Аун Сан Су Чжи билан унинг Янгондаги уйида учрашди.

Обама Мянма муҳолифати етакчиси бўлган бу аёлни "демократия тимсоли", деб атади.

Мянмага сафар қилган илк амалдаги президент бўлган Обама Су Чжи билан учрашувда унинг давлати демократик ислоҳотлар йўлидаги муҳим паллани қўлдан бой бермаслиги зарурлигини таъкидлади.

Аун Сан Су Чжи 15 йиллик уй қамоғидан сўнг 2010 йилда озодликка чиқарилган.

У билан учрашгунга қадар президент Обама Мянма президенти Тейн Сэйн билан учрашди ва бугун Обаманинг Янгон университетида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG