Линклар

Афсонавий актёр Чарли Чаплиннинг битта шляпа ва ҳассаси кимошди савдосида 62 ярим минг АҚШ долларига сотилди.

Чаплиннинг товушсиз филмлар замонида урф бўлган шляпа ва ҳассаси Bonhams аукционида якшанба куни сотувга қўйилди.

Ким ошди савдоси экспертлари актёрнинг дунёга танилган бу буюмларига узоғи билан 40 минг доллардан 60 минг долларга бўлган нарх таклиф қилинишини тахмин қилган эди.

Шунингдек, ушбу аукционда Beatles гуруҳи аъзоси Жон Ленноннинг қўлда ёзган ва ўзи ҳамда рафқаси Ёко Ононинг яланғоч ҳолдаги суратини қоралаган мактуби 25 минг АҚШ долларига сотилди.

Мерилин Монронинг суратлари эса 21 ярим минг АҚШ долларига харид қилинди.
XS
SM
MD
LG