Линклар

GM Uzbekistan автомобил ишлаб чиқарувчи АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси жорий йилда ишлаб чиқариши бошланган Chevrolet Cobalt автомобилининг дастлабки 200 тасини сотувга чиқарди.

Бу ҳақда хабар берган Olam.uz сайтига кўра, сотувга чиқарилган автомобиллар ҳафта охиригача республика шаҳарларидаги автосалонларга етказилади.

GM Uzbekistan ширкати жорий йилнинг сентябр ойида тақдим қилинган Chevrolet Cobalt автомобилини келаси йилда 120 мингдан зиёд ишлаб чиқаришни режалаган.

Уларнинг камида эллик фоизи МДҲ давлатларига экспорт қилиниши айтилмоқда.

Тўрт позицияда чиқариладиган автоулов, ҳужжатларида айтилишича, 100 километрга тахминан 6,2 ёқилғи сарфлайди. Унинг энг арзон позицияси 41 миллион, энг қиммати эса 51,5 миллион сўмдир.

Дастлабки партиядаги янги автомобилга 2011 йил охирида ва 2012 йил бошида олдиндан пул тўлаб қўйган мижозлар эга бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG